22 май куни C.A.T. Science Accelerator Biotech 3.0 жамоалари учун меҳмон спикер Дияс Муталов – Ўзбекистонда Сотувлар мактабининг асосчиси ва бизнес-консультант иштирокида семинар ўтказилди.
Дияс стартап ғоясини инвесторга қандай сотиш (сотувларнинг 4 босиқчи) ва маҳсулотни мижозга қандай сотиш ҳақида гапириб берди. Сотувлар соҳасидаги парадокслар ва одамлар аслида нимани харид қилиши ҳақида сўз юритди. Шунингдек семинарда қатнашадиган жамоаларнинг кейслари ҳам муҳокама қилинди.
Диясга интерфаол ва фойдали семинар учун миннатдорчилик билдирамиз!