Yangiliklar

Жамоани шакллантириш ва жамоада юзага келадиган эҳтимолий муаммолар

29 май куни соат 12:30 да C.A.T. Science Accelerator Biotech жамоалари учун навбатдаги семинаримиз ўтказилади.

Мавзу: Жамоани шакллантириш ва жамоада юзага келадиган эҳтимолий муаммолар

Спикер: Раззоқова Лола – бизнес тренер-методолог, ICBT халқаро мактабининг сертификатига, UJC Ўзбекистон-Япония марказининг сертификатига эга, DISC методикаси бўйича сертификатланган амалиётчи, коуч, фасилитатор.

HR соҳасида 16 йилдан ортиқ тажрибага эга, улардан 12 йили TBC Bank, KPMG, CNH Industrial каби халқаро компанияларда орттирилган. Спикер Soft skills ва ходимларни бошқариш бўйича 2 000 дан ортиқ тренинг-соатларни ўтказган.

❗️Барча Тошкент жамоаларидан ТЎЛИҚ ТАРКИБДА келишларини сўраймиз. Шунингдек, семинар соат 12:30 да бошланишига эътиборингизни қаратамиз.

⏰ Шанба, 29 май, 12:30

Все новости